Жаҳон | 11:28 / 12.01.2016
4266
1 дақиқада ўқилади

ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитасига янги директор тайинланди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Қарорига мувофиқ, 2016 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб Евгений Сисоев Тошкент шаҳрида жойлашган ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори лавозимига киришди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилган.

Генерал-полковник Е.Сисоев 1959 йилда Томск вилоятида туғилган. Россия Федерал хавфсизлик хизмати тизимида кўп йиллардан буён фаолият юритиб келади. Сўнгги вақтда Россия Федерациясининг Федерал хавфсизлик хизмати директори ўринбосари – Миллий аксилтеррор қўмитаси девони бошлиғи вазифасида ишлаган.