Иқтисодиёт | 01:06 / 12.01.2016
5461
2 дақиқада ўқилади

Туркманистонда “Туркманистон миллий нефть газ компанияси” – NAPECO” ташкил этилмоқда

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов қонунни имзолади, унга кўра ёпиқ шаклдаги «Türkmen Milli Nebitgaz Kompaniýasy» “Туркманистон миллий нефть газ компанияси” – NAPECO” ни ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Ҳужжатга кўра, мазкур қарор Туркманистоннинг углеводород ресурсларини излаш, қазиб олиш ва қайта ишлашни муваффақиятли тарзда амалга ошириш мақсадлари учун хизмат қилади.

«Türkmen Milli nebitgaz kompaniýasy» “Туркманистон миллий нефть газ компанияси”да таъсисчилар қуйидагича улуш билан иштирок этади: устав капиталидаги улуши 90 фоизни ташкил этган Туркманистон Президенти ҳузуридаги углеводорд ресурсларини бошқариш ва фойдаланиш давлат агентлиги, “Туркмангаз” Давлат концерни - 2 фоиз, “Туркманнефть” Давлат концерни - 2 фоиз ва Нефтни қайта ишловчи заводларнинг Туркманбоши комплекси – 5 фоиз.

NAPECO фаолиятининг асосий соҳалари – қазиш ишларини олиб бориш, нефть ва газ қазиб олиш, иссиқлик-энергетика соҳасида халқаро лойиҳаларни амалга ошириш, дея хабар бермоқда Туркманистон ОАВ.