Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 16:56 / 12.01.2016
3435
1 дақиқада ўқилади
Uber сервиси 2015 йилнинг биринчи ярмида қарийб 1 млрд доллар зарар кўрди
Uber сервисининг 2015 йилнинг биринчи яримйиллигидаги зарари деярли 1 млрд долларни ташкил қилган. Бу ҳақда The Information нашри компания маълумотларига таяниб хабар берган.
Шу билан бирга компаниянинг 2014 йилнинг худди шу даври мобайнидаги зарари миқдори 671,4 млн долларни ташкил қилгани маълум бўлган.
Ҳужжатга мувофиқ, Uber 2015 йилнинг биринчи яримйиллигидаги даромади 663 млн долларни, 2014 йилда эса 495,3 млн долларни ташкил қилган.