Жамият | 11:00 / 12.01.2016
3205
1 дақиқада ўқилади

Хитойда собиқ сиёсатчи пора олганлик учун 15 йилга қамалди

Хитой жамоат хавфсизлиги вазири собиқ ўринбосари Ли Дуншэн коррупцияда айбланиб, 15 йилга қамалди. Бу ҳақда Weibo ижтимоий тармоғига асосланиб, Хитой марказий телевидениеси (CCTV) хабар тарқатган.

Телеканал маълумотларига кўра, бу суд ҳукми Тяньцзинь шаҳрида ўқилган. Бу бўйича жиноий иш 2015 йилнинг августида қўзғатилганди. Ли Дуншэн жами 21,98 миллион юан (тахминан 3,3 млн доллар) миқдорида пора олганликда айбланган.

Унинг шахсий мулки хатланганида, 1 миллион юанга баҳоланган. Собиқ амалдор ҳукмга эътироз билдирмаган.

2013 йилнинг декабрида Хитой компартияси Ли Дуншэнни барча лавозимларидан озод қилганди.

Ли Дуншэн 2009 йилнинг октябрида Хитой жамоат хавфсизлиги вазири ўринбосари этиб тайинланганди.