Жамият | 12:50 / 13.01.2016
2213
1 дақиқада ўқилади

2015 йилнинг ноябридан буён Канадага 10 минг суриялик муҳожир етиб келди

2015 йилнинг ноябридан буён 10 минг суриялик муҳожир Канададан бошпана топди. Бу ҳақда СВС телеканали хабарига асосланиб ТАСС маълум қилди.

Канада келган қарийб 5 минг киши оддий фуқароларнинг маблағлари эвазига етиб келган бўлса, қолганлар федерал ҳукумат томонидан молиялаштирилган. Ўтган йилнинг 4 ноябридан буён Иордания ва Ливандаги махсус қочқинлар лагеридан Канада ҲҲК транспорт самолётлари қочқинларни мамлакатга олиб келмоқда.

Канаданинг иммиграция, қочқинлар ва фуқаролик вазири Жон Маккаллум декабрь ойи сўнгида жамоатчиликка мурожаат қилиб, 2016 йилнинг 1 мартига қадар мамлакатга 25 минг суриялик қочқин кириб келишини айтган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш