Жаҳон | 21:33 / 13.01.2016
3924
1 дақиқада ўқилади

АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурия ва Ироқдаги ИШИД марраларига 24 марта ҳаво зарбаси йўллади

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Сурия ва Ироқдаги ИШИД террорчилик гуруҳи марраларига ҳаводан 24 марта ҳужум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Ироқнинг Мосул, ар Рамадий ва Кисик шаҳарларига 16 та ҳаво зарбаси йўлланган. Бунинг натижасида жангариларнинг тўртта тактик бирлиги ва яна шунча бункери йўқ қилинган.

Суриянинг бешта туманига саккиз марта ҳаво зарбаси уюштирилган. Натижада жангариларнинг ҳарбий позициялари, транспорт воситалари, шунингдек, экскаватор ва нефть насосининг генератори йўқ қилинган.