Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятининг барча туман ва шаҳарларида “Ягона дарча” марказлари хизмат кўрсатишни бошлади
Фарғона вилоятида туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари негизида “бир дарча” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича 19 марказ ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Марказларда тадбиркорларга “бир дарча” тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш билан бирга, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш, аризачиларга ёрдам кўрсатиш, давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул маслаҳат берилмоқда.
Хабарда келтирилишича, айни пайтда вилоятда 19 мингга яқин кичик бизнес субъекти фаолият юритмоқда. Иқтисодиётимизнинг муҳим бўғинига айланиб бораётган оилавий корхоналар сони ҳам ортиб, асосан саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида муваффақиятли иш олиб бормоқда.