Жамият | 20:13 / 13.01.2016
8271
1 дақиқада ўқилади

ФМХ: Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони 1,8 миллионга тушган

2016 йилнинг 12 январь куни ҳолатига кўра, Россия Федерацияси ҳудудида 1,8 млн нафар атрофидаги ўзбекистонлик борлиги қайд этилган.

Бу шуни кўрсатадики, Россиядаги ўзбекистонликлар сони мамлакат иқтисодиётидаги пасайишларга мос равишда камаймоқда.

2015 йилнинг ноябрь ойида Россия ҳудудида 1,9 млн нафар атрофида Ўзбекистон фуқаролари бўлган меҳнат муҳожирлари борлиги қайд этилганди.

Россия иқтисодиётидаги пасайиш туфайли ўзбекистонликлардан ташқари, тожикистонлик меҳнат муҳожирлари сонида ҳам камайиш кузатилмоқда. ЕОИИ таркибидаги Қирғизистон фуқароларининг Россияга ишлаш учун бориш кўрсаткичлари эса ортган.

Россия федерал миграция хизмати (ФМХ) раҳбари Константин Ромодановский сўзларига кўра, иқтисодий инқирозга қарамасдан Россия хорижлик меҳнат муҳожирлари учун "жозибадорлиги"ни сақлаб қолмоқда. Айни вақтда Россия ҳудудида 1,5 миллион нафардан ортиқ хорижлик қонуний асосда фаолият кўрсатмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш