Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гвардиола: Англияда балки икки йилдан кейин иш бошлашим мумкин
Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсум якунида Германияни тарк этганидан кейин дарҳол Англияда иш бошлаш ниятида эмаслигига ишора қилди.
"Қаерда ишлашим ҳақида фақат шартномага имзо чекканим заҳоти расман эълон қиламан. Ҳозир айтишим мумкинки, 2 йилдан кейин Англия клубларидан бирида иш бошлашни мўлжаллаганман.
Мен Мюнхен жамоаси билан шартномамнинг сўнгги сонияларигача ишлаб бераман. Ундан сўнг эса, уйга, Каталонияга қайтаман. Шундан кейингина Англияга бориш ҳақида ўйлаб кўришим мумкин", дейди Гвардиола.
Бунгача ушбу мутахассис кейинги мавсум арафасида "Манчестер Сити" жамоасида иш бошлаши, "шаҳарликлар" билан бу борада оғзаки келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалганди.