Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:13 / 13.01.2016
5300
1 дақиқада ўқилади
Москва кўчаларини қордан тозалаш учун 15 минг дона махсус техника воситалари жалб этилди
Россия пойтахти Москвада ёққан қор натижасида 15 минг дона махсус техника воситалари пойтахт йўллари ва кўчаларини тозалаш учун жалб қилинган. РИА «Новости» берган маълумотга кўра, қорнинг қалинлиги 24-25 сантиметргача етган.
Маълумотларга кўра, Москва бўйлаб бу тарзда кучли қор ёғиши мазкур фасл давомида бошқа кузатилмайди.
Ўтган бир кун давомида тозаланиш натижасида тахминан 305 минг кубометр қор уюмлари тўпланган. Қиш бошидан буён эса бу кўрсаткич 2,5 миллион кубометрни ташкил қилган.