Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:31 / 13.01.2016
2685
1 дақиқада ўқилади
Нангарҳордаги консулликлар кўчасида содир этилган портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида Ҳиндистон консуллиги яқинида содир этилган портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV канали хабар берди.
Таъкидланишича, худкуш миссия биносидан 200 м нарида белидаги портловчи ускунани ишга туширган. У бинога кирувчилар навбатида тургани эътироф этилмоқда.
Жалолободнинг ушбу туманида чет эл давлатларнинг консулликлари жойлашган.Reuters агентлигининг маълумот беришича, икки киши жароҳат олган. Покистон консуллиги портлашдан сўнг ёпиб қўйилган.