Жаҳон | 10:33 / 13.01.2016
10795
1 дақиқада ўқилади

Наркабарон Эль Чапо танклар ёрдамида қўриқланмоқда

Мексика ҳукумати наркабарон Хоакин “Эль Чапо” Гусманни иккинчи марта қочишга уриниб, сўнг қўлг олинганидан кейин жиддий равишда қўриқламоқда. Бу ҳақда Reuters хабар беради.

Эндиликда картел бошлиғи қамоқхонанинг бошқа бир қисмида ҳибсда бўлиб, унинг камераси олдида қўриқчилар кечаю кундуз навбатчилик қилади. Камеранинг пол қисми мустаҳкамланди. Чунки Эль Чапо ўтган сафар айнан полни тешиб, туннель орқали қочиб кетган эди.

Маҳаллий ОАВнинг тарқатаётган хабарларига кўра, Хоакинни қўриқлаш учун қўшимча назорат қурилмалари, жумладан, датчик ва видеокузатув мосламалари ўрнатилган. Ўз навбатида, қамоқхона ташқарисида зирҳли автомобиллар ва енгил танклар жойлаштирилган.