Жаҳон | 13:30 / 13.01.2016
4809
1 дақиқада ўқилади

Обама: Гуантанамодаги қамоқхона жангариларни ёллаш учун воситага айланган

АҚШ ҳарбий флотининг Гуантанамо (Куба)даги базасида жойлашган қамоқхона фақатгина жангариларни ёллаш воситаси ҳисобланиб, унинг фаолиятини давом эттиришга ҳеч қандай зарурият йўқ. Ушбу сўзларни АҚШ президенти Барак Обама сешанба, 12 ноябрь тунида конгресс олдида қилган “Мамлакатнинг ҳолати тўғрисида”ги мурожаатида айтиб ўтди.

Америка маъмурияти раҳбарининг сўзларига кўра, у Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш бўйича ишларини давом эттиради. “У қимматбаҳо, керакмас бўлиб, фақатгина душманларимиз учун ёллаш варақаси вазифаси бажармоқда”, - деди Обама.

Гуантанамо лагерини бир йил ичида ёпиш тўғрисидаги қарор Обама ҳокимият тепасига келиши биланоқ имзоланган эди. У ерда АҚШ томонидан босиб олинган Афғонистон ҳудудида қўлга олинган кишилар тергов ва суд ҳукмисиз сақланмоқда. Қарор 2008 йилда имзоланганига қарамасдан, Обама мазкур мақсадига эриша олгани йўқ.