Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама: халқаро хавфсизлик тизимини сақлаб қолишнинг асосий шарти ИШИДни тор-мор келтиришдир
Халқаро террочиликнинг тор-мор келтирилиши жаҳонда Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг шаклланган халқаро хавфсизлик тизимини сақлаб қолишнинг муҳим шартидир. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обаманинг Конгресс олдида сўзланган “Мамлакатдаги аҳвол тўғрисида”ги маърузасида айтилди.
Обаманинг таъкидлашича, халқаро хавфсизлик тизими айни кунларда таҳдид остида қолмоқда ва уни сақлаб қолиш учун бир қанча шартларни амалга ошириш талаб қилинади.“Биринчи рақамли истиқбол АҚШ халқини ҳимоя қилиш ва террор тармоқларини тор-мор келтиришдир”, - таъкидлади у.
“Ал-Қоида” ва ИШИД гуруҳлари фуқароларимизга тўғридан-тўғри таҳдид солади”, - қўшимча қилди Оқ Уй раҳбари.
Унинг ишонтиришича, Афғонистонда, Сурияда ва Ироқда АҚШ ҳарбийлари айнан шу иш билан шуғулланмоқда.