Жаҳон | 13:48 / 13.01.2016
5287
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда россиялик болаларнинг қийноққа солиниши билан боғлиқ миш-мишлар текширилмоқда

Россиянинг Новосибирск шаҳри тергов бошқармаси Қирғизистонда икки россиялик бола зўравонликка учрагани ҳақида ОАВда чоп этилган хабарларни текширмоқда, деб хабар беради РИА Новости агентлиги тергов бошқармасидаги манбаларга таянган ҳолда.

Айтилишича, янгилик порталларидан бирида 2015 йил 30 декабрида Россия консулининг ўринбосари Қирғизистондан Новосибирскка 13 ёшли қизни ва унинг 5 ёшли укасини олиб келгани хабар қилинган.

Россиянинг Бишкекдаги элчихонасига келиб тушган ахборотга кўра, бу болалар Россия фуқаролари бўлиб, онасининг норасмий эри томонидан қийноққа солиб келинганлар.

2015 йил сентябрида уларнинг онаси вафот этган, болалар эса “лўли миллатли шахсларга тана аъзолари трансплантацияси учун сотиб юборилган”.Мазкур иш юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.