Жаҳон | 09:40 / 13.01.2016
3709
1 дақиқада ўқилади

Сурия армияси "Жибҳот ан-Нусра"нинг Латақиядаги таянч шаҳрини эгаллади

Сурия армияси Латақия вилоятидаги Сальма шаҳри устидан тўла назорат ўрнатди. Бу шаҳар "Жибҳот ан-Нусра" гуруҳининг мамлакат ғарбидаги асосий шаҳарларидан бири эди.

"Бизнинг ҳарбийлар кўнгилли жангчилар ёрдамида стратегик аҳамияти юқори бўлган Сальма шаҳрида назорат ўрнатди", дейди суриялик ҳарбий бошлиқлардан бири Франс Пресс агентлигига.

Ўтган йилнинг декабрь ойида ҳукумат қўшинлари жангариларнинг яна бир муҳим стратегик шаҳри ан-Нубани (Сальма шаҳри яқинида) қайтариб олганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш