Жаҳон | 19:23 / 13.01.2016
4434
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда президентликка номзодлар учун ёш цензи 30 ёшга туширилиши мумкин

Тожикистонда президентликка номзодлар учун ёш цензи 30 ёшга туширилиши мумкин. Бу ҳақда Asia Plus нашри парламентнинг қуйи палатасидаги манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Айтилишича, конституцияга мазкур ўзгартиришни киритиш масаласи халқ референдумига олиб чиқилади. Назарда тутилаётган ўзгартишга мувофиқ, 30га кирган, 10 йилдан ортиқ Тожикистонда яшаган ҳар қандай фуқаро президентликка номзодини кўрсатишга ҳуқуқли бўлади.

Шунингдек, конституциянинг сиёсий партиялар тузиш тўғрисидаги 28-моддасига ўзгартиш киритиш кўзда тутилмоқда.