Жаҳон | 12:11 / 13.01.2016
3668
1 дақиқада ўқилади

Трамп Обаманинг Конгрессга мурожаатини “зерикарли” деб баҳолади

АҚШ президентлигига республикачилар партиясидан номзод, миллиардер Дональд Трамп амалдаги президент Барак Обаманинг бугун Конгрессга йўллаган мурожаатини “зерикарли” деб баҳолади.

“Мамлакатдаги вазият тўғрисида”ги мурожаат ростанам зерикарли ва жўн бўлди – буни кўриш жуда оғир эди”, - деб ёзди тижоратчи Twitter’даги микроблогида.

“Мурожаат мен охирги пайтларда эшитган мурожаатларим ичида энг зерикарли ва мазмунсизи бўлди. Зудлик билан янги раҳбарият зарур!”, - деб ёзди у икки соатдан сўнг.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 13 январь куни Барак Обама президентлик лавозимида Конгрессга охирги мурожаатини йўллади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш