Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина янги “Буюк Ипак йўли” доирасида Қозоғистонга биринчи поездни йўллайди
Украина ўз товарларини Қозоғистон ва бошқа Осиё давлатларига Россияни четлаб ўтган ҳолда жўнатишнинг муқобил транзит йўлларини қидирмоқда, деб хабар беради “112 Украина” телеканали. Бу борадаги баёнотни мамлакат бош вазири Арсений Яценюк Вазирлар маҳкамаси йиғилишида берди.
“Инфраструктура вазирлиги ва “Укрзализныця” (темир йўллар) Бокуда йиғилиш ўтказмоқда, биз шу ҳафтада Украина-Грузия-Озарбайжон-Қозоғистон синов йўналиши бўйича биринчи поезд юборилишини кутмоқдамиз. Бу Украина иқтисодиётига товарларни ҳар доим бизга оид бўлган бозорларга етказишнинг муқобил йўналишини очиш имкониятини беради, лекин Россиянинг транзит ва савдо эмбаргоси туфайли ҳозир товарларимизни етказиб бериш жуда қийин бўлмоқда”, - деб таъкидлади ҳукумат раҳбари.