Жаҳон | 18:46 / 14.01.2016
4350
1 дақиқада ўқилади

2015 йилда Қирғизистонда 313 қотиллик содир этилди

2015 йилда Қирғизистонда 313 қотиллик содир этилди. Бу ҳақда 14 январь куни уюштирилган брифингда ИИВ Жиноий қидирув бош бошқармаси бошлиғи Одилбек Бўтабоев маълумот берди.
Қотиллик билан боғлиқ жиноятларнинг 293таси фош қилинган.
“2014 йилнинг шу даври кўрсаткичларига нисбатан жиноятларни фош этиш 2 фоизга ошди”, - қўшимча қилди у.