Иқтисодиёт | 11:54 / 14.01.2016
2756
1 дақиқада ўқилади

2016 йилда “Ўзбекнефтгаз” 624 млн долларлик лойиҳаларни якунига етказади

“Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси 2016 йилда умумий қиймати 624.1 млн долларга тенг бўлган лойиҳаларни якунига етказишни режалаштирмоқда. Бу жорий йил учун давлат инвестицион дастурида кўзда тутилган.

Ҳужжатда инвестицион дастурга киритилган тўққиз лойиҳанинг амалга оширилиш графиги тасдиқланди. Хусусан, ноябрь ойида холдинг Муборак газни қайта ишлаш заводи модернизациясини якунлайди. Бу лойиҳа қиймати 264.4 млн долларга тенг.

У уч газни олтингугурт тозалаш блокининг қурилиши кўзда тутилган бўлиб, мазкур блокларнинг умумий қуввати йилига 6 млрд кубометрни ташкил қилади.

Йилнинг иккинчи ярмида холдинг Қашқадарё вилоятидаги икки конни жиҳозлашни якунига етказишни режалаштирмоқда. Бу ишга 294 млрд доллар сарфланади.

Бундан ташқари, автотранспорт воситалари учун газ-баллон ускуналари ўрнатиш марказлари тармоғи яратилади, компания корхоналарида энергия тежовчи ускуналар ўрнатилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш