Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Brent тоифасидаги нефть нархи яна 30 доллардан пастлади
Лондон ва Нью-Йорк биржаларидаги электрон савдолар жараёнида нефтнинг жаҳон нархи турли йўналишларни акс эттирди.
Жумладан, Нью-Йорк товар биржаси (NYMEX)даги февраль фючерсларида WTI русумли енгил нефть баҳоси 0,2 фоизга қимматлаб, бир баррели учун 30,54 долларга етди.
Лондоннинг ICE Futures биржаси фючерсларида эса февраль ойида етказиб бериладиган Brent маркали нефть баҳоси 0,86 фоизга арзонлаб, бир баррели учун 29,99 долларни ташкил этди.
Бундан аввалроқ эса Нью-Йорк биржасидаги (NYMEX) савдолар чоғида нефтнинг WTI (Wест Техас Intermediate) турининг нархи 3,79 фоизга, яъни баррели учун 30,2 долларга тушгани хабар қилинган эди.