Жамият | 14:25 / 14.01.2016
5399
1 дақиқада ўқилади

Дэвид Боуининг танаси Нью-Йоркда кремация қилинди

Британиялик машҳур хонанда Дэвид Боуининг танаси Нью-Йоркда ёқиб юборилди, деб ёзмоқда The New York Times нашри. Айтилишича, артистнинг ўзи шуни васият қилган. Маросимда унинг дўстлари ҳам, оила аъзолари ҳам бўлмаган.

Кремация қачон ўтказилгани аниқлаштирилмади. Умуман, Боуи жуда ёпиқ турмуш тарзи кечирарди. Артист умрининг катта қисми Нью-Йоркда ўтган.