Жаҳон | 16:05 / 14.01.2016
5523
1 дақиқада ўқилади

Ироқда ИШИДнинг худкуш террорчиларни тайёрлаш бўлими қўмондони ҳалок бўлди

Ироқ Мудофаа вазирлиги ИШИДнинг худкуш террорчиларни тайёрлаш бўлимига масъул бўлган қўмондон ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди.

"Ироқ ИИВнинг разведка гуруҳи ИШИД қўмондонларидан бири, Муҳаммад Абд Манаф ар-Рауининг Абу-Камол шаҳридаги аш-Шифо шифохонасида жон бергани ҳақида маълум қилади. У 7 январь куни ўтказилган ҳарбий амалиёт вақтида оғир тан жароҳатлари олганди. Унинг ўлими 13 январь куни қайд этилди. У Бағдодда терактлар амалга ошириш мақсадида террорчи-худкушларни тайёрлашга масъул бўлган. Бу жангари Ар-Рамадида ҳам бир неча терактлар ташкил этганди", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бу жангари халқаро қидирувда бўлган.