Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 21:56 / 14.01.2016
4940
1 дақиқада ўқилади
Жакартада шина ёрилишини навбатдаги теракт деб ўйлашди
Жакарта полицияси шаҳарда навбатдаги портлаш содир бўлгани ҳақидаги хабарни инкор этди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар берган.
Бундан олдинроқ, куннинг иккинчи ярмида навбатдаги портлаш содир бўлгани ҳақида хабар пайдо бўлганди.
Полиция вакили Муҳаммад Иқбол эрталабки терактлар ҳудуди яқинида баланд овоз эшитилгани, лекин бу портловчи қурилманинг эмас, юк машинаси ғилдирагининг шинаси овози экани маълум бўлди.
Полициянинг қайд этишича, шаҳарда хавфлилик даражаси сақланиб қолмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш