Жаҳон | 12:44 / 14.01.2016
3446
1 дақиқада ўқилади

Жакартадаги теракт қурбонлари сони ортди

14 январь куни Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида содир этилган давомли терактлар натижасида қурбон бўлганлар сони 7 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда полицияга асосланган ҳолда Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар тарқатган.

Жакарта полицияси маълумотига кўра, ҳалок бўлганларнинг 3 нафари полициячилар, 4 нафари эса ҳужум қилган жангарилар ҳисобланади.

14 январь куни маҳаллий вақт билан соат 11:20 да Жакартанинг 6 та нуқтасида портлаш содир бўлди. Шундан сўнг 10 нафардан ортиқ қуролланган жангарилар ва полициячилар ўртасида отишма юз берган.

Портлашлардан бири Sarinah номли савдо маркази, яна бири БМТ биноси ва Starbucks кафеси оралиғида содир бўлгани хабар қилинганди. Портлашлар рўй берган туманда ҳашаматли меҳмонхоналар, офис бинолари ҳамда бир қанча давлатларнинг элчихоналари жойлашган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш