Жаҳон | 10:47 / 14.01.2016
3558
1 дақиқада ўқилади

Жакартадаги терактлар амалга оширилишида 14 нафар жангари иштирок этган

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида 14 январь кунининг биринчи ярмида амалга оширилган давомли терактлар ҳамда отишмаларда 14 нафар жангари қатнашган ва уларнинг бир қанчаси ўзини портлатган.

Индонезия полицияси маълумотига кўра, Жакарта шаҳрида 6 марта портлаш содир бўлиши натижасида 3 киши ҳалок бўлгани тасдиқланган.

"Жакартадаги ҳужумларда 10 нафардан 14 нафаргача бўлган жангари иштирок этди", дейилади Times of India нашри хабарида.

Дастлабки маълумотларга кўра, 3 та нуқтадаги портлашлар худкуш жангарилар воситасида амалга оширилган.

Портлашлардан бири сайёҳлар гавжум Sarinah савдо маркази олдида юз берган.

Индонезия пойтахтида олтита портлаш содир этилди

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш