Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда ёшларни ёт ғоялар таъсиридан сақлашда оила ва ўқув муассасининг ўрни муҳокама қилинди
Жиззах шаҳридаги 8- умумтаълим мактабида “Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан сақлашда оила ва ўқув муассасининг ўрни” мавзусида мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди.
Дастлаб, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитаси девон раҳбари А.Арипов сўзга чиқиб, бугунги глобаллашув жараёнида дунё саҳнасида бўлаётган вақеа ҳодисалар, кишилик жамиятида содир этилаётган ваҳшийликлар, терроризм деган офат ҳозирда инсонлар умрига завол бўлаётганлиги ва биз қураётган жамият бу каби иллатларга қарши туриш биринчи ўриндаги вазифамиз бўлиши кераклиги хусусида сўз юритди. Шунингдек, ўқувчи ёшларимизнинг онгига маънавий таҳдидлар ва ёт ғоялар таъсиридан сақлашда оила ва ўқув муассасининг ҳамкорлигини янада кучайтириш тўғрисида ўз фикр мулохазаларини билдириб ўтди.

Тадбирда намойиш этилган видиороликлардаги воқеалар тадбир иштирокчиларини чуқур ўйга солди ва улардан тегишли хулосалар чиқаришди. Мамлакатимиздаги тинчлик ва тотувликнинг қадрига етмасдан, ўзга юртларда хору зорликда юрган, ҳозирда пушаймон бўлганларнинг тавба-тазарруларини кўрган иштирокчилар тинчлик бу энг бебаҳо неъмат эканлигини таъкидлашди.
Шунингдек, ЎзМТДП Жиззах ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитаси девон жамоатчилик билан ишлаш ва ОАВ йўналиши бўйича етакчи мутахассис А.Бинокулов айни дамда дунёдаги баъзи манфур инсонларнинг ўз манфаати йўлида қилаётган ваҳшийликларининг нақадар ёмонлиги, ёшларимизнинг онгини заҳарлашда улар ҳар қандай воситалардан фойдаланишга ҳаракат қилаётганлиги хусусида гапирди.

Ўз навбатида, ота-оналар ҳам нафақат ўз фарзандлари, балки ўзи яшаб турган маҳалладаги барча ёшларга ҳам эътиборли бўлиб, бир мақсад сари, яъни тинчлик йўлида бирлашишни таклиф қилишди ва ушбу таклиф бир овоздан маъқулланди.
Тадбир сўнгида мактабда фаол бўлган ўқувчиларнинг ота-оналарига мактаб томонидан миннатдорчилик фахрий ёрлиқлари тақдим этилди.