Жамият | 00:43 / 14.01.2016
4671
2 дақиқада ўқилади

Канадалик ўсмир FIFA ўйини учун ота-онасидан яширинча 9 минг доллар пулни сарфлаб юборди

Канадалик Лэнс Перкинс 17 ёшли ўғли FIFA симуляторининг микротранзакциясига 9 минг долларга яқин пул йўқотганлигини аниқлади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Ўсмирнинг таъкидлашича, у картадан ечиб олинаётган пуллар борасида ҳеч қандай шубҳага бормаган. Унинг сўзларига кўра, у пулларни бир марталик тўлов учун сарфлаган. У кейинги микротранзакцияда реал пулларни совураётганини хаёлига ҳам келтирмаган. Геймер ўйинни Xbox қурилмасида ўйнаган. Қурилманинг айнан қайси тури ҳақида гап кетаётганига ойдинлик киритилмаган.

Бошида Перкинсга 7,6 минг долларлик ҳисоб чеки келган, кейинчалик банк ушбу сумма қийматини оширган. Канада қонунчилиги бўйича бундай ҳолатда ота ўғлини фирибгарликда айблаб,судга бериши ҳам мумкин эди.

Microsoft компанияси ушбу воқеага расмий изоҳ берар экан, мазкур қурилмаларда болалар турли тўловларни амалга оширмасликлари учун махсус ота-она назорати тизими ўрнатилган бўлади.

Перкинснинг маълум қилишича, бундан буён унинг уйида на Xbox ва на бошқа ўйин қурилмалари бўлмайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш