Жаҳон | 20:12 / 14.01.2016
3188
1 дақиқада ўқилади

Миср курортларда хавфсизлик чораларини кучайтириш учун 32 миллион доллар ажратди

Миср ҳукумати сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча чораларни кўрмоқда. Шу мақсадда бюджетдан 250 миллион Миср фунти (32 миллион доллар) ажратди, дея хабар қилди РИА “Новости” мамлакат туризм вазири Хишом Заазуага таянган ҳолда.

Қайд этилишича, янги сканер ва металлодетектор харид қилиш, сайёҳлар хавфсизлиги соҳасида ишлайдиган ходимлар сонини ошириш, полиция итлари миқдорини кўпайтириш, шунингдек, Қизил денгизидаги асосий курортлар — Шарм аш-Шайх ҳамда Хургадда хавфсизликни тўлиқ назорат қилиш тизимини жорий этиш қўшимча чоралар сифатида белгиланган.

“Биз доимий равишда мамлакатимизга ташриф буюриш истагидаги сайёҳлар учун хавфсизлик даражасини оширишни таъминлашга ҳаракат қиламиз, бу бизнинг биринчи галдаги вазифамиздир”, - деди вазир.