Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама ва Путин Саудия Арабистони ҳамда Эронни ўртадаги кескинликни юмшатишга чақирди
АҚШ президенти Барак Обама ҳамда Россия президенти Владимир Путин телефон суҳбати давомида Саудия Арабистони ҳамда Эронни ўртадаги кескинликни юмшатишга чақирди. Бу ҳақда Кремль сайтига таяниб Gazeta.ru хабар бермоқда.
“Етакчилар Саудия Арабистони ҳамда Эрон ўртасидаги муносабатлар инқирози келтириб чиқарган кесқинликни деэскалация қилишга чақиришди”, - дейилади хабарда.
Суҳбат чоғида, шунингдек, Украинадаги вазият, Сурияда сиёсий можаролар, экстремистик тузилмаларга қарши кураш учун террористик ташкилотлар рўйхатини шакллантиришни тезлаштириш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, телефон орқали суҳбат Америка ташаббуси билан ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2 январь куни Саудия Арабистони ҳукумати томонидан 47 киши, шу жумладан, таниқли шиа тарғиботчиси Нимр ан-Нимрнинг қатл этилгани эълон қилинди.
Шу куни Теҳрондаги оммавий тартибсизликлар натижасида Саудия Арабистони элчихонаси вайрон қилинди.3 январь, якшанба куни Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик алоқаларни узганини билдирди. Икки мамлакат ўртасидаги кескинлик ҳамон сақланиб қолмоқда