Ўзбекистон | 18:10 / 14.01.2016
3384
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон темир йўллари экспорт юкларини ташишда чегирмалар тақдим қилади

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ жорий йилнинг 1 январидан экспорт юкларини ташиш учун чегирмалар эълон қилди. Чегирмалар ҳажми экспорт юкининг тури ва жўнатиш станциясига қараб 15-25 фоизни ташкил қилади.

Чегирмалар қуйидаги юкларга нисбатан амал қилади:
— озиқ-овқат дони;
— мис;
— олтингугурт қумоғи;
— пахта териш машинаси;
— трактор тиркамаси;
—культиватор;
— йигирилган ип;
— портландцемент;
— қурилиш гипси;
— асбест қувури;
— сўндирилмаган қурилиш оҳаги;
— микрокальцит;
— индустриал ёғлар;
— кварц қуми;
— қуруқ қурилиш қотишмалари;
— гипсокартон.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш