Ўзбекистон | 20:53 / 14.01.2016
13921
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ТИВ: Фуқароларнинг эски намунадаги паспортлари хорижда амал қилиши муддати тугаган

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги эски намунадаги паспортга эга Ўзбекистон фуқаролари бошқа давлатлар ҳудудида қандай йўл тутиши лозимлиги ҳақидаги кўплаб саволларга ойдинлик киритди.

Қуйида бу хабар матни тўла ҳолда келтирилади.

Ўзбекистон республикаси фуқароларининг Россия федерациясига чиқиш тартиби ҳақида маълумот

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида визасиз кириш-чиқиш тартиби амал қилади.

Шунингдек, визасиз кириш-чиқиш тартиби тоифасига қуйидаги “визасиз” мамлакатлар қиради: Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон Республикаси (60 кунгача), Молдова, Озарбайжон, Украина.

2014 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерациясига Ўзбекистон ҳудудидан чиқиши фақат биометрик паспортлар бўйича амалга оширилади.

Амалдаги қонунчиликда (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” ПФ-4262-сонли 05.01.2011 йилдаги Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом”), Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти Ўзбекистон ҳудудида ва ундан ташқарида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини ва эгасининг шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжат деб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг биометрик бўлмаган паспорти ушбу ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан 2014 йил 1 июлгача чиқиб кетганлар учун ҳаққоний шахсни тасдиқловчи хорижга чиқиш ҳужжати ҳисобланади ва ўз кучини 2015 йил 31 декабргача сақлаб қолади.

Биометрик бўлмаган паспорт билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан 2014 йил 1 июлгача чиқиб кетган ва чет давлатларда (жумладан Россияда) бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ушбу ҳужжатлардан 2015 йил 31 декабргача бўлган муддат ичида “визасиз” мамлакатлар (Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон Республикаси (60 кунгача), Молдова, Озарбайжон, Украина) чегараларидан ўтишда тўсиқсиз фойдаланишлари, шунингдек виза орқали кириш-чиқиш тартиб тоифасидаги қолган (“визалик”) хорижий мамлакатлар ҳудудига “чет элга бориш учун 2 йил мобайнида амал қиладиган рухсатнома ёзуви стикери” билан боришлари, ҳаракатланишлари ва Ўзбекистонга қайтишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Россия Федерациясига бориш учун “чет элга бориш учун 2 йил мобайнида амал қиладиган рухсатнома ёзуви стикери” талаб этилмайди.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Россия Федерациясидан “визалик” мамлакатлар ҳудудига бориш учун “чет элга бориш учун 2 йил мобайнида амал қиладиган рухсатнома ёзуви стикери” талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун «визалик» хорижий мамлакатлар ҳудудида бўлганларида стикернинг 2 йиллик муддатининг тугаши Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилигининг бузилиши деб ҳисобланмайди ва мазкур “визалик мамлакаталар” ўртасида бориб-келишларига, шунингдек Ўзбекистонга қайтишларига тўсиқ бўлмайди.

Стикер муддати тугаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролар “визалик” хорижий мамлакатлар ҳудудида бўла туриб “визасиз” мамлакатларга боришлари мумкин бўлсада, аммо “визасиз” мамлакатлар (Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон Республикаси (60 кунгача), Молдова, Озарбайжон, Украина) ҳудудидан қолган “визалик” хорижий мамлакатлар ҳудудига муддати тугаган стикер билан ўтишлари тақиқланади.

Тошкент шаҳар ИИББ: паспорт ўзгартириш муддати ҳозирча узайтирилмайди

ОАВ: 2016 йилгача биометрик паспорт олмаган фуқаролар жаримага тортилади

ОАВ: Ўзбекистонда паспорт алмаштириш муддати 2.5 йилга узайтирилди

Ўзбекистонликлар Россия Федерациясидан фақатгина биометрик паспорт бўлганда чиқа олишади

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш