Жаҳон | 23:18 / 14.01.2016
5921
1 дақиқада ўқилади

Путин Иордания қироли билан террорчиликка қарши кураш масаласини муҳокама қилди

Россия президенти Владимир Путин ва Иордания қироли Абдуллоҳ II телефон орқали мулоқот чоғида аксилтеррор ҳаракатлар бўйича ҳамкорликни кучайтириш ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича гаплашишган. Бу ҳақда Россия президентининг расмий сайтида маълум қилинган.

"Икки томонлама ҳамкорлик турли каналлар орқали терроризмга қарши курашни жадаллаштириш, "Оман механизми" бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштиришга қаратилган", дейилади хабарда.

Россия президенти мулоқот чоғида террористик ташкилотлар рўйхати тузилиши Иордания ҳукумати учун муҳим эканини қайд этиб ўтган.