Жаҳон | 01:07 / 14.01.2016
3997
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон Адлия вазирлиги ходими гиёҳванд моддалар сабаб 16 йилга қамалиб кетди

Қирғизистон адлия вазирлиги қошидаги давлат суд экспертезаси эксперти Николай Иксанов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, Бишкек вилояти, Первомайский туман суди Иксановни Қирғизистон Республикаси жиноят кодексига асосан ўз мансабини суиистеъмол қилиш, гиёҳванд ва психатроп моддаларни ноқонуний тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш, жўнатиш ва мақсадли равишда сақлашга оид айблар қўйилган.

«Иксанов 2004 йилдан бери мазкур марказда эксперт бўлиб ишлаб келган. 2015 йилда Бишкекда Н.Максутов гашиш гиёҳванд моддаси билан қўлга тушади. У бу нарсани адлия вазирлиги ходимидан 7 минг сўмга олганини айтади. Иксановнинг хонаси кўздан кечирилганида унинг сейфидан марихуана моддаси топилади», - дейилади матбуот хизмати маълумотида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш