Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ҳукумати 2016 йилда ЯИМ ўсиши 5,2 фоиз бўлишини кутмоқда
Қирғизистон ҳукумати 2016 йилда мамлакат ЯИМининг ўсиш даражаси 5,2 фоиз даражасида бўлишини кутмоқда. Бу ҳақда бош вазир Темир Сариев маълум қилди, дея хабар қилди 24.kg ахборот агентлиги.
Бош вазир сўзларига кўра, Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиёт ўсишини таъминлаш учун инқирозга қарши чораларни амалга оширади. Жумладан, ҳар бир туманда янги иш ўринларини очиш амалиётини давом эттириш белгиланди. Мазкур вазифа губернаторлар, ҳоким ва вазирликлар зиммасига юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси 2016 йилда Ўзбекистонда асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ЯИМ – 7,8 фоиз, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш – 8,2 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – 6,1 фоиз, капитал қўйилмалари ҳажми 9,6 фоизга ўсишини кўзда тутган эди.