Жаҳон | 13:36 / 14.01.2016
2417
1 дақиқада ўқилади

Starbucks Жакартадаги барча кафеларини вақтинчалик ёпади

Starbucks кафелар тармоғи Индонезия пойтахтидаги барча муассасаларини вақтинчалик ёпиб қўяди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Бугун шаҳарда олтита портлаш содир этилди. Ҳалок бўлганлар сони айни пайтда 7 кишини ташкил қилмоқда. Улардан 4 нафари ҳужумни уюштирган қўпорувчиларнинг ўзидир.

Айтилишича, кафелар шаҳарда хавфсизлик тўла таъминланганига қадар ёпиқ туради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш