Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Time: АҚШ коллежларининг 40 фоизи абитуриентларининг Facebook ва Instagram’даги саҳифаларини мониторингдан ўтказади
АҚШ коллежларининг 40 фоиз қабул комиссиялари ҳужжат топширган абитуриентларнинг Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларидаги профилларини текшириб боради. Бу ҳақда Time нашри ёзмоқда.
Таъкидланишича, 2008 йили ўтказилган тадқиқот натижаларига нисбатан бу кўрсаткич тўрт баробарга ошган. Шунга қарамай, респондентларнинг катта қисми (89 фоиз) бундай текширувлар жуда кам ҳолларда амалга оширилишини таъкидлаб ўтишди.
Айтилишича, ижтимоий тармоқлар абитуриент ҳақида кўпроқ маълумот олиш керак бўлганидагина мониторинг қилинади. Шу билан бирга, у ердан топиладиган ахборотнинг катта қисми салбий характерга эга бўлиши тан олинди.