Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:59 / 14.01.2016
7162
1 дақиқада ўқилади
Тожикистонда 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди
Тожикистонда 14 январь куни, маҳаллий вақт билан соат 02:38 да 5,2 магнитудали қаттиқ зилзила содир бўлди. Тожикистон фанлар академияси қошидаги Миллий Геология хизмати берган маълумотларга кўра зилзила Сарез кўли яқинида, Помир тоғларида содир бўлган.
Сейсмологларнинг маълум қилишича, зилзила маркази Душанбе шаҳридан 377 километр шарқда, Сарез кўлидан 70 км масофада жойлашган.
Қурбонлар ёки зарар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.
7.2 балли зилзила Сарез кўли яқинида содир бўлди
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш