Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркистон” саройида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди
“Туркистон” саройида 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 24 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 24 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига байрам табригини Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Қ.Бердиев ўқиб эшиттирди.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2016 йил 12 январда қабул қилинган фармонига мувофиқ, Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳи фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. Йиғилишда уларга Ватанимизнинг ана шу юксак мукофотлари топширилди.

«Энг илғор олий ҳарбий таълим муассасаси», «Энг илғор Сержантлар тайёрлаш мактаби», «Энг илғор мудофаа ишлари бошқармаси» танлови ғолиблари эълон қилиниб, диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.

Тантанали маросимда таниқли санъаткорлар ва ёш истеъдодлар ижросида катта байрам концерти намойиш этилди.

