Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:35 / 14.01.2016
8206
1 дақиқада ўқилади
Туркия бош вазири: Россия Анқаранинг ИШИДга қарши кураш олиб боришига халал бермоқда
Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғлининг айтишича, Россия Сурияда ҳарбий амалиётларга киришиш орқали Туркия Ҳарбий ҳаво кучларининг ИШИДга қарши кураш олиб боришига халақит бермоқда. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабарида ёзилган.
Бош вазирнинг фикрича, Россия самолётларининг ҳаракатлари минтақадаги радикал кучларни қўллаб-қувватлаётган бўлиши мумкин.
Бундан олдинроқ, Туркия Сурия билан чегарасида баланд девор тиклаётгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Россия 2015 йилнинг 30 сентябрь куни Сурия ҳудудида ҳаво зарбаларини амалга оширишни бошлади.