Жамият | 14:35 / 15.01.2016
3508
1 дақиқада ўқилади

2015 йилда божхоначилар томонидан 70 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар далилий ашё сифатида олиб қўйилди

2015 йилда божхоначилар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда 20 мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Натижада қиймати 70 млрд. сўмдан ортиқ бўлган товар-моддий бойликлар далилий ашё сифатида ушлаб қолинди. Ўтган йилда давлат бюджетига ундирилган божхона тўловлари 2014 йилга нисбатан 4 фоизга кўпайишига эришилган. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берган.

"2015 йил давомида хизмат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, сидқидилдан ва виждонан хизмат қилаётган ходимларни муносиб рағбатлантириш ишлари мақсадида Нукус, Термиз, Бекобод шаҳарларида, бу йилги Ватан ҳимоячилари куни арафасида эса Ангрен шаҳрида божхоначилар учун янги хизмат уйлари қурилиб фойдаланишга топширилди", дейилади хабарда.