Жамият | 09:01 / 15.01.2016
4201
1 дақиқада ўқилади

Backstreet Boys гуруҳи аъзоларидан бири бардаги муштлашувдан кейин ҳибсга олинди

Backstreet Boys мусиқий гуруҳи аъзоларидан бири Ник Картер маст ҳолатда Флорида штатидаги барлардан бирида юз берган муштлашувда иштирок этгани учун полиция маҳкамасига келтирилди. Бу ҳақда Sky News нашри хабар тарқатган.

Қўшиқчи ва унинг ёнидаги шериги бар қўриқчилари билан жанжаллашган ва кўчада муштлашув юз берган. Улар қаттиқ маст бўлиб қолишгач, бар ходимлари уларга хизмат кўрсатишдан бош тортишган ва улардан кетишни сўрашган. Шундан сўнг муштлашув келиб чиққан.

Айни вақтда қўшиқчи Флорида штатидаги Монро қамоқхонасида бўлиб турибди.

Қайд этилишича, 2015 йилнинг кузида Картер ичкиликни ташлаганини маълум қилганди.