Спорт | 11:30 / 15.01.2016
3468
1 дақиқада ўқилади

Фарҳод Абдуллаев ФИФАнинг Севильяда ўтадиган семинарига таклиф этилди

Ўзбекистонлик ФИФА ҳакамлар иструктори Фарҳод Абдуллаев шу йилнинг февраль ойида бўлиб ўтадиган ФИФА семинарига таклиф олди.

ФИФА 16 – 19 февраль кунлари ҳакамлар инструкторлари учун Испаниянинг Севилья шаҳрида ўқув-семинарлари ташкил этади. Унга барча футбол конфедерациялардан иструкторлар таклфиф этилган. Хусусан, ОФКдан ушбу семинарларда 11 нафар вакил қатнашади. Улар орасида ўзбекистонлик ФИФА ҳакамлар назоратчиси Фарҳод Абдуллаев ҳам мазкур семинарга таклиф олган.

Айни вақтда Фарҳод Абдуллаев Қатарда бўлиб ўтаётган U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида назоратчи сифатида ишламоқда. Шунингдек, Ўзбекистон вакилларидан Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ҳам ушбу қитъа чемпионатида ҳакамлик қилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш