Иқтисодиёт | 12:04 / 15.01.2016
3330
1 дақиқада ўқилади

Goldman Sachs банки қимматбаҳо қоғозлар савдосида йўл қўйилган қоидабузарликлар учун 5 млрд доллар товон тўлайди

АҚШнинг Goldman Sachs банки 2005-2007 йилларда қимматбаҳо қоғозлар савдосида йўл қўйилган қоидабузарликлар учун 5.06 млрд доллар ҳажмида товон тўлайди. Бу ҳақда молиявий институтнинг баёнотида таъкидланди.

Судолди келишуви шартларига кўра, банк айрим мижозларига ипотека кредитларининг тўлашда имтиёзлар тақдим этади. Мазкур компенсация тақдим этилганидан сўнг АҚШ ҳукумати ўзининг даъвосидан воз кечади.

АҚШ молиявий регуляторларининг фикрича, мазкур банк жаҳон молиявий инқирози чоғида қимматбаҳо қоғозлар билан боғлиқ хатарлар баҳосини туширган ва шу йўл билан уларни ҳукумат билан боғлиқ Fannie Mae ва Freddie Mac ипотека компанияларига сотган.

Молия вазирлиги бир неча йиллардан буён банклар томонидан етказилган зарарнинг қопланишига эришиш учун ҳаракат қилди. Натижада шу кунларда судолди келишувига эришилди.