Жаҳон | 10:39 / 15.01.2016
5758
1 дақиқада ўқилади

Жеб Буш Ҳиллари Клинтонни АҚШ миллий хавфсизлиги учун фожиа деб атади

АҚШ президентлигига республикачилар партиясидан номзод Жеб Буш Норт-Чарльстон шаҳридаги республикачилар теледебатлари жараёнида АҚШнинг собиқ давлат котиби ва демократлардан АҚШ президентилигига номзод Ҳиллари Клинтон мамлакат учун фожиага айланишини айтиб ўтди. Теледебатлар Fox Business телеканали орқали трансляция қилинди.

“Клинтон миллий хафсизлик учун фожиа ҳисобланади”, - деди у.Унинг сўзларига кўра, Клинтон Ливиянинг Бенгази шаҳридаги Америка элчихонасига уюштирилган террористлар ҳужуми ва Россия билан муносабатлардаги “қайта юкланиш” учун жавобгар ҳисобланади. Буш унинг АҚШ учун даҳшатга айланишига ишонч билдирди.

“Клинтон олий бош раҳбар бўлиш учун яроқли эмас”, - дея қўшимча қилди. Флорида штатининг собиқ губернатори бошқа республикачи-номзод Марко Рубиони қўллаб-қувватлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш