Жаҳон | 09:56 / 15.01.2016
3969
1 дақиқада ўқилади

Пентагон: АҚШ денгизчилари “навигацион хатолик” сабабли Эрон сувларига кириб қолган

Америка ҳарбий денгизчилари Форс кўрфазида “навигацион хатолик” сабабли Эрон сувларига кириб қолган, деди Пентагон раҳари Эштон Картер. Унинг сўзларини Reuters етказди.

“Улар ва уларнинг қўмондонлари бизга тақдим этган маълумотларга кўра, денгизчилар тасодифан адашиб, навигацион хатолик сабабли Эрон сувларига кириб қолишган”, - дея хабар берди у.

Унинг сўзларига кўра, мазкур тушунтириш бўлиб ўтган ҳодиса “оддий вазият” эканини тасдиқлайди.Бундан аввалроқ эса АҚШ давлат департаменти Эрондан узр сўраш учун ҳеч қандай сабаб йўқлигини маълум қилган эди.