Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 11:57 / 15.01.2016
4662
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистон миллий банки январь ойида сомни қўллаб-қувватлаш учун 37.7 млн доллар сотди
Қирғизистон миллий банки жорий йилнинг январь ойида миллий валютани қўллаб-қувватлаш мақсадида бир нечта валюта интервенциясини ўтказди. Бу ҳақда молиявий регуляторнинг расмий сайти орқали хабар қилинди.
“Валюта интервенцияси давомида 1.8 млн доллар сотилди”, - дейилади хабарномада.
Жорий йилнинг дастлабки икки ҳафтасида жами еттита шундай интервенция ўтказилиб, уларнинг давомида жами 37.7 млн доллар сарфланди.