Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 16:04 / 15.01.2016
4290
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистон Қозоғистон олдидаги газ бўйича қарзини узди
Қирғизистон Қозоғистон олдидаги газни етказиш ва берухсат ўтказиш бўйича қарзини узди. Бу ҳақда “ҚазГазТранс” ОАЖ хабар қилди.
Айтилишича, “Газпром Қирғизистон” 41.6 млн доллар тўлиб бериб, 2004-2014 йилларда газ оқимларини ноқонуний йўналтириш оқибатида юзага келган қарздорликдан қутулган.
Деярли ўн йил давомида “ҚазГазТранс” ОАЖ етказилган газ учун ўз вақтида ҳақ тўланишига эриша олмай келган. “Қирғизгаз” ОАЖга бу борада йўлланган мактублар жавобсиз қолиб кетган. Ниҳоят, мазкур масала ҳал қилингани айтилди.