Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри кўчаларидан бирида бензовоз ағдарилиб кетди
15 январь куни тонгида Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида бензовоз иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди.
Ижтимоий тармоқларга бу ҳодиса тасвирланган суратлар жойлаштирилган. Суратларда Оқтепа майдони ҳудудида бензин ташувчи цистернали автомобиль ағдарилганини кўриш мумкин.
Гувоҳлар цистерна ичидаги бензин оқиб кетганини айтишган.
«Водители Ташкента» фойдаланувчиларининг шу ҳақдаги пост остида ёзган изоҳларида маълум қилинишича, бир неча соат мобайнида автоҳалокат ҳудуди тўсиб қўйилган ҳолатда бўлган, ўт ўчирувчилар бензин тўкилган жойларни ювиб чиқишган.
